Бундан мақсад Украинадаги нишонларга ракеталарни йўналтириш ва Европадаги ҳарбий юкларни ташишни кузатишдир.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, россиялик хакерлар ҳарбийларнинг ҳаракатини кузатиш, эҳтимолий нишонларни излаш ва зарбаларни мувофиқлаштириш мақсадида интернетга уланган камераларга киришни қўлга киритмоқда.
2024 йилда россияликлар Киевдаги камераларни бузиб кириб, тасвирлардан ракета ҳужумларини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш учун фойдаланишган. Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) маълумотларига кўра, кенг миқёсли босқин бошлангандан бери Украина махсус хизматлари хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган 40 мингга яқин камерани аниқлаган ва зарарсизлантирган, қайта созлаган ёки блоклаб қўйган.
"Бундай тактикани Украина ҳам қўлламоқда. Украинанинг Team OneFist хакерлар гуруҳи босиб олинган Севастополдаги камерага уланиш имконига эга бўлиб, аввал номаълум бўлган Россия ҳарбий аэродромини аниқлаган.
Олинган маълумотлар Украина Қуролли кучларига топширилган. Ушбу объектга берилган зарбадан сўнг Россиянинг самолётлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари шикастланган.
Нидерландия разведкасининг огоҳлантиришича, россиялик хакерлар Украинага қурол етказиб бериш йўналишлари ва ҳарбий техника ҳаракатини кузатиш учун Европадаги камераларни ҳам бузиб кирмоқда.
WSJ ҳисоб-китобига кўра, бутун дунё бўйлаб интернетга уланган 1,2 миллиардга яқин камера ўрнатилган. Уларнинг аксарияти яхши ҳимояланмаган: пароллар заиф, дастурий таъминот эскирган ва тармоқ орқали кириш очиқ қолдирилган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.