Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

Ижтимоий тармоқларда россиялик актёрнинг рус тилида нотўғри талаффуз билан сўзлаган ўзбек эркакни масхара қилиб гапиргани кенг муҳокама ва танқидларга сабаб бўлди. Ўзбек фаоллари рус актёрни яхшигина “саваламоқда”.

Ижтимоий тармоқларда россиялик кино актёр Сергей Безруковнинг ўзбекистонлик эркакнинг талаффузини тақлид қилгани акс этган видеолар бир неча ой ўтиб, жамоатчилик орасида ўтган ҳафтада энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди.

Безруковнинг “ТАСС”да бўлиб ўтган матбуот анжуманидаги нутқидан қирқилган парча кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Анжуманда актёр тўрт йил аввал Ўзбекистонга келганида рўй берган воқеани гапириб берган. У саҳнада туриб, ўзбекистонлик эркакнинг рус тилидаги хато талаффузини гапирган. Ролга киришиб айтган ҳолати жамоатчилик орасида кескин танқидларга ва салбий муносабатларга сабаб бўлди.

“Меҳмон отангдан улуғ” деб идеаллаштириш керак эмас

Жамоатчилик фаоли, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўзининг Facebook тармоғида Сергей Безруковга қарата “шириндан-ширин” гапларни ёзди.

Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

“Сергей Евгеневич, афтидан, сиз дунё сизнинг “даҳолигингиз” олдида оҳ-воҳ қилиб, ҳайратга тушиши учунгина мавжуд, деб чин дилдан ишонасиз. Сиз Ўзбекистонга келибсиз-у, ҳикоянгизга қараганда, ўзингизни минг йиллик маданиятга эга мамлакатга эмас, балки суратга олиш майдончасига тушиб қолгандек ҳис қилгансиз, бу ерда сиз порлашингиз, қолганлар эса ҳайратдан титраши керак, деб ўйлагансиз.

Матбуот анжуманида эса берилиб, ачинарли бир воқеани сўзлаб бердингиз: тунгги соат бирда сизга тўсатдан бир фикр “келиб қолгани” ҳақида: “Бир маънавий арғимчоқ уюштирсам-чи? Ўзбеклар совға қилган барча гулларни олиб, Татьяна Сергеевна қабристонига олиб борсам-чи. Ажойиб-ку!”

Аниқроғи, Татьяна Сергеевна Есенинага. Биринчидан, Шарқда одобли одамлар тунда, ширакайф ҳолатда мозорларда, яъни қабристонларда санғиб юрмайди”, — дея ёзди у.

Шунингдек, ректор Безруковга одамлар самимий қалб билан совға қилган текин гулларни қабристонга олиб борганидан сўз очди.

“Гонорар пулингизга сотиб олишга қурбингиз етмадими? Бу эҳтиромни қадрлаш ўрнига, сиз улардан ўзингизни “маънавий юксалишингиз” ҳақидаги янги ички саҳна учун текин реквизит сифатида фойдаландингиз. Кейин эса қабристон директори тунда “ухлаётгани”, “рус тилини билмагани” ва фақат битта – “Белий” сўзини айтганидан мазах ҳам қилдингиз.

Шу ўринда рус маданияти ўн йилликлар давомида латифаларда тарғиб қилиб ва намойиш этиб келаётган нарса намоён бўлди: чукчалар, хохоллар, “кичик халқлар” – масхара қилиш учун. Бегона маданият – менсимай ҳазил қилиш учун. Ва мана сиз, ушбу мамлакатда туриб, ўша қарашни беихтиёр такрорлаяпсиз: ғашланиш, ҳайратланиш, ўзингизни “юқори”, қандайдир “оқ танли одам”дек кўрсатишга уриниш, қолганлар эса гўё 2-навли абориген ёки ҳиндулар.

Энг ёмони, бу воқеанинг охирида ҳатто мамлакатни ҳам адаштириб юбордингиз. Ўзингиз. Сизга кимдир айтгани йўқ — ўзингиз айтдингиз: “Рахмет”. Ўзбекистонда, яъни бу ерда “Раҳмат” дейилади”, — деган Қудратхўжаев.

Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг унинг олдида ҳеч қандай қарзи йўқ — на гул, на таъзим ва на тунги мистик илҳомлар. Шунингдек, у Ўзбекистонда одамлар тунда ухлашини ва бу ерда инсонларлар унга мос тилда эмас ўз тилида гаплашишини қўшимча қилди. У очиқчасига рус тилидаги талаффузда хато борлигини айтди, чунки рус тили бизнинг она тилимиз эмаслигига алоҳида тўхталди.

“Арзон PR кетидан қувиб, сиз ҳурматни хизмат, совғаларни реквизит, мамлакатни эса ўз дабдабангиз учун фон сифатида қабул қилишингизни кўрсатдингиз. Тан олинг: сизни ғашингизни келтираётган нарса қабристон директори ёки “Белий” эмас. Сизга Ўзбекистоннинг сизга мослашмасдан ҳам яшашга журъат этаётгани алам қиляпти.

Сиз “нотўғри” ўзбеклар ҳақида ҳикоя айтиб бермоқчи бўлгансиз. Лекин ўзингиз ҳақингизда ҳикоя қилиб қўйдингиз: ҳар бир шаҳарда одамларни эмас, ўз эгоси учун декорацияларни излайдиган артист ҳақида.

Ўзбекистон сиздан ҳеч нарса қарздор эмас. На гул, на таъзим, на тунги мистик илҳомлар. Ўзбекистон сизга меҳмондўстлик кўрсатди – сиз эса гулларни ва анча пулимизни олиб кетдингиз. Чунки олишни яхши биласиз. Ҳурматга муносиб бўлишни эса – йўқ. Икки карра Халқ артистига (Россия ва Бошқирдистон) бундай қилиш ярашмайди, бу оддий маданиятли одам учун шармандали, уят ва “моветон”.

Ростини айтсак, ўша тунда сиз Татьяна Сергеевна Есенина қабри олдида турмагандингиз…”, — дея ёзган Шерзодхон Қудратхўжаев.

У тармоқдаги ўз постини шундай якунлади: “Меҳмонларни “Меҳмон отангдан улуғ” деб идеаллаштириш керак эмас. Доим ҳадъя қиладиган чопонларимизни, ипакдан бўлган адрас-у атласларимизни, оёғи остиги ош билан меҳмон қилишни фақат буни қадрлайдиганларга қилайлик! Келинг, четдан келган гастролчилар олдида елиб-югуриб, улардан келгинди кумир ясашни тўхтатайлик.

Ўзи шундоғам ҳеч қаерда кутилмаётган, жўғрофияси торайиб бораётган мана шундай ажнабий артистларни юртимизга ташрифини камайтириш пайти келди!”.

Журналист Сардор Усмоний ўзининг Facebook тармоғида Сергей Безруковни “исқирт масхарабоз” деб атади.

Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

““Қўлсиз” фамилияли бу нусхани, умуман, рус киноларининг нимасини хушлашади – ҳеч тушунмайман. Сифатсиз кадрлар, ўта-ўта зерикарли диалоглар, бирорта дунё давлатига чиқолмаётган оқсоқ киносаноат. Мана, ардоқлашнинг оқибати… Ўлайлик бу кунимиздан. Келмасин бунақаларнинг ҳеч қайсиси пок тупроқларимизга”, — дея ёзади у.

Тузини еб тузлуғига тупурмоқ

Адлия вазири давлат тили маслаҳатчиси, жамоат фаоли Шаҳноза Соатова ўзининг Facbook тармоғида Безруковнинг концертини ўша вақтдаёқ бекор қилиш кераклигини ёзди. Унга кўра, урушни молиялаштириш билан мақтанган Лепснинг концертини қолдиришга жамоатчилик эришган. Безруковнинг концертини олдидан ҳам шундай чақириқлар бўлган, бироқ у барибир келган.

Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

“Биз буларни қучоқ очиб кутиб оламиз, зиёфатлар берамиз, елкасига тўн ёпамиз, саҳналаримизга чиқиб катта пуллар ишлашига қўйиб берамиз. Булар эса юртига қайтгач “рус тилини билмайдиган” ўзбекистонликларни масхаралаб латифа айтиб юради”, — дея ёзади у.

Вазир маслаҳатчиси Россия-Украина уруши бошлагандан бери Тошкентга россиялик “юлдузлар”нинг тинмай келишига эътибор қаратди.

“Тинч келиб ҳурматини билиб концерт қўйиб кетса майли эди. Йўқ, баъзилари маданият, санъат олиб келяпман деб маданиятсизликнинг чўққисини кўрсатиб кетади. Россияда ўзбек юлдузи ҳурматини билиб тинч концерт қўйганида эса тадбирнинг қизиқ жойида кириб бузишади”, дейди у.

Соатова тузини еб тузлуғига тупуриб кетадиган бундай нонкўрларни оқлаш учун “Санъат - тинчлик элчиси", “Маданий алоқалар сиёсатдан холи” деган ибораларга ёпишмаслигини ёзди. Унга кўра, бундай шахсларнинг миясидаги, менталитетидаги шовинизм барибир ўрни келиб тошиб чиқади.

“Бундан кейин уларга саҳналаримизни беришда яхшилаб ўйлайлик. Санъаткорман деб келиб, кейин мана бундай қилиқлар билан ўртага низо, совуқчилик туширадиган бўлса, умуман керак эмас уларнинг фақат ўз кармонига ишлайдиган санъати. Сал ўз қадримизни билайлик!”, - дея сўзини якунлаган Соатова.

Журналист Навбаҳор Имомова ўзининг Facebook тармоғида бу ҳолатни нонкўрликка яна бир мисол бўлишини ёзди.

Россиялик актёр ўзбек халқининг тузини еб, тузлуғига тупурдими?

Унга кўра, итни ҳам битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо совғаларни тутқазиб, таъзим қилиб кутиб олиб, кузатишдан фахрланиб яшайдиган халқ ҳеч қачон иззатда бўлмайди.

“Мана сизга нонкўрликнинг яна бир мисоли. Нафақат Ўзбекистонда, балки четдаги ватандошлар ҳам шунақа - ким сизга кулиб қараса, бошингизга кўтарасиз; бизни тан оляпти, бизга лол қоляпти, деган кайфда дўппи-чопон, икат-атлас кийдирасиз. Нафис сопол совғалар, гиламлар, ҳунармандчилик намуналари, қават-қават дастурхонлар … Ўзбекистонликларга ким шундай эҳтиром қилади? Ҳатто қўшнилар ҳам бу қадар ошириб юбормайди. Тадбирбоз Ўзбекистонга, тасаввур қилинг, ҳар йили қанча одам текинга келиб кетади? Сиз тўлайсиз (бевосита ва билвосита) ўнлаб форум ва анжуман қатнашчиларининг харажатларини. Карнай-сурнай, миллий кийимда қишда қалтираб турадиган қиз ва ўғиллар … “Ок”, қойил қолишади сизга, кейин нима? Дабдабали ва қиммат анъаналардан (иллатлардан) воз кечиш, амалий ёндашиш вақти етиб, ўтиб ҳам кетганини мана шу каллаварам Безруков сизга ўта фаросатсиз шаклда эслатиб турибди”, — дея ёзади у.

Афсуски, ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида Безруковнинг ёнини олаётганлар бор. Уларга кўра, Безруковнинг сўзлари оддий айтилган. У актёр бўлгани учун ролга киришиб ва бу жамоатчилик орасида нотўғри талқин қилина бошлади.

Ижтимоий тармоқларда Безуроковга нисбатан танқидларга у 22 ноябрь куни видеомурожаат билан жавоб қайтарди.

Рус актёри содир бўлган ҳолатни миллатлараро нифоқни қўзғатишга қаратилган “провокация” деб атади. Актёрнинг сўзларига кўра, ушбу воқеани у Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бир неча бор сўзлаб берган.

Безруковнинг айтишича, ҳикоя ҳазил оҳангда айтилган бўлиб, у ерда ҳеч бир халқни камситилмаган.

У ўз мурожаатида ўзбек маданиятига, таомларига ва меҳмондўстлигига доимо катта ҳурмат билан қарашини ҳамда “Саша Белий” образи Ўзбекистонда қанчалик машҳур эканини яхши билишини, ўзбек актёри Фарҳод Маҳмудов билан дўст эканини ва ўзбек халқини ҳурмат қилишини айтган.

Актёр видеомурожаатини “Доимгидек ўзбек халқи ва Ўзбекистонни севадиган ва ҳурмат қиладиган Сергей Безруковман. Провокацияларга эътибор берманг”, деган жумлалар билан якунлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Эроннинг асосий мақсади нима?

Мамлакатнинг тактикаси бир неча босқичдан иборат.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиётидан норози

Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Трамп Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида гапирди

Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.

Эрон Яқин Шарқдаги Исроил ва АҚШ базаларига гипертовушли ракета ҳужумини уюштирди

Операция тафсилотлари Эрон давлат телевидениеси томонидан эълон қилинди.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Трампнинг Хитойга ташрифи тафсилотлари ошкор бўлди

South China Morning Post нашри манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга ташрифи давомида Пекиндан бошқа шаҳарларга бормайди.

АҚШ Исроилнинг Эрон ёқилғи инфратузилмасига берган зарбаларидан норози

Шанба куни Исроил Эрондаги 30 та ёқилғи омборига зарба берган

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.

Эронга қарши уруш яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар берди.

Трамп Эронга кескин талаб қўйди

Трамп Эронни «шартсиз таслим бўлишга» чақирди.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.