Россияга қарши санкциялар барбод бўлди

Россияга қарши санкциялар барбод бўлди

Россияга қарши санкциялар барбод бўлди, чунки Ғарб дунёнинг аксарият давлатларини уларни қўллаб-қувватлашга кўндира олмади, деди БМТ Бош котибининг собиқ ёрдамчиси.

Ганс-Кристоф фон Шпонек Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Жанубий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқининг Москвага қарши чоралар кўриш талабларини қўллаб-қувватлашдан бош тортганини эслатди.

“Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватловчи глобал кўпчиликни топишга уринишлар бутунлай барбод бўлди”, - деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, тарихда ҳеч қачон санкциялар низоларни ҳал қилишга олиб келмаган. Уларнинг қурбонлари улар мақсад қилган одамлар эмас эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!