Россияга қарши санкциялар “атом бомбасига тенг”- Виктор Орбан

 Россияга қарши санкциялар “атом бомбасига тенг”- Виктор Орбан

Россияга қарши санкциялар “атом бомбасига тенг”, деди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан.

Бу фикрини у Россияга қарши чекловларнинг яна бир рақиби Сербия президенти Александр Вучич билан қўшма матбуот анжуманида билдирди.

Орбаннинг сўзларига кўра, санкциялар ҳалокатли бўлади, чунки улар очарчиликка олиб келиши ва Европа Иттифоқи чегараларида кўп сонли муҳожирларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

“Россияга қарши санкциялар жорий этилишидан мамнун эмасмиз, бу эса атом бомбаси билан баробар бўлади ва бу биз халқимизни тўйдира олмаслигимизга олиб келади”, — дея Орбаннинг сўзларини келтиради Озод Европа радиоси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!