Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон ишчилари оммавий намойиш уюштиргани айтилмоқда (ВИДЕО)

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон ишчилари оммавий намойиш уюштиргани айтилмоқда (ВИДЕО)

Россия Федерациясидаги меҳнат мигрантлари иштирокида оммавий норозилик уюштирилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат мигранцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 2023 йил 22 февраль куни Москва шаҳридаги «Crocus Group» қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик ҳаракати уюштирилган.

Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабабли уюштирилган норозилик ҳаракати оқибатида иш берувчилар ва мигрантлар ўртасида жисмоний куч ишлатилган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлаб беришга ваъда берган.

Ушбу ҳолатда жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар ўртасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!