Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин пленар йиғилишда мамлакатда пенсия ёшини ошириш режаси йўқлигини айтди.
Володиннинг сўзларига кўра, Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси аъзоси Светлана Бессарабнинг баёноти бузиб кўрсатилган. Аввалроқ, Бессараб пенсияга чиқишда 10 йилга кечикиш бўлса, тўловлар миқдори сезиларли даражада ошишини айтган эди.
— У ерда гап кўпроқ ишлашнинг афзалликлари ҳақида бўлган, — деди Володин.
16 ноябрь куни Светлана Бессараб ТАСС агентлигига берган интервьюсида пенсияни беш йилга кечиктириш индивидуал пенсия коэффициентининг 36% га ва базавий қисмнинг 45% га ошишига олиб келишини изоҳлади.
Агар фуқаро 10 йилдан кейин пенсияга чиқса, индивидуал коэффициентлар 2,32 бараварга ва базавий қисм 2,11 бараварга ошади.
Бундан ташқари, 25 октябрь куни Давлат Думаси депутати Алексей Говирин 1997 йилдан олдин иш фаолиятини бошлаган кекса фуқаролар қўшимча пенсия устамасини олишлари мумкинлигини эълон қилди. Бунинг учун фуқаролар яшаш жойидаги Ижтимоий жамғарма бўлимига мурожаат қилишлари ва иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.