Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россияда Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) фаолиятини тақиқлашни, унга «ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун» жавобгарликни жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Володин ўзининг Telegram-каналида 25 март, шанба куни ёзган.
У 2002 йилда қабул қилинган АҚШнинг ҳарбий хизматчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунини мисол қилиб келтирди, унда ҳеч бир Америка фуқароси ХЖС ордери асосида ҳибсга олиниши ёки қўлга олиниши мумкин эмас. Қонун, шунингдек, АҚШга Ҳаагадаги суд қўлига тушган ҳар қандай америкаликни озод қилиш учун ҳарбий куч ишлатишга рухсат беради. Ушбу банд туфайли Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти уни «Ҳаагага бостириб кириш ҳақидаги қонун» деб атаган.
Володин Халқаро жиноий суд қарорлари Россияда ижро этилмаётганини эслатиб, энди «бу ишни давом эттириш тўғри» эканини айтди. «Мамлакатимиз ҳудудида ХЖСнинг ҳар қандай фаолиятини тақиқловчи қонунчиликка ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ХЖСни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун жавобгарликни назарда тутиш керак», деб ёзади Давлат думаси спикери. Володин, шунингдек, «дўст давлатлар» билан ХЖС ҳамкорлиги ва унга ёрдам беришдан воз кечишни назарда тутувчи икки томонлама шартномалар тузишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Россия президентига «халқаро тузилмалар Россия Конституцияси нормаларига зид бўлган қарорлар қабул қилган тақдирда фуқароларни ҳимоя қилиш учун ҳар қандай чораларни кўриш» ҳуқуқини бериш керак, деб ҳисоблайди Володин.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер берди. ХЖС уни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишга алоқадорликда гумон қилмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади