Россия Давлат Думаси Кенгаши бир овоздан қабул қилган қарорга кўра, 2024 йилдан бошлаб депутатлар ўз сайлов округларида ваколатларини бажариш чоғида фақат Россияда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланади.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, Москвада депутатлар аллақачон расмий транспорт воситаларини маҳаллий брендларга алмаштиришни бошлаган. Володиннинг фикрича, бу қарорлар “Россия автомобилсозлик саноатини ривожлантиришга ёрдам беради, бюджет маблағлари мамлакатда қолади”.
3 август куни ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари билан учрашувда Владимир Путин мансабдор шахслар учун давлат томонидан хорижий автомобиллар харид қилишни тўхтатишни талаб қилиб, мамлакатдаги барча давлат хизматчилари маҳаллий автомобилларда юриши кераклигини айтганди. Эртаси куни Вячеслав Володин депутатлар ишни “ўзларидан бошлаши”ни ҳамда “Москвич”, “Лада” ва “Арус” автомашиналаридан фойдаланишини айтди.
Путиннинг ташаббуси 1997 йилда бош вазир ўринбосари бўлиб турган Борис Немцов томонидан илгари сурилган ғояни такрорлайди. 1997 йил 1 апрелда президент Борис Ельциннинг ҳукумат амалдорлари учун хорижий автомобилларни сотиб олишни тақиқловчи фармони кучга кирди. Бироқ тажриба муваффақиятсиз тугади, жумладан маҳаллий автомобилларни бошқаришга ҳаракат қилган амалдорлар носозликлар ҳақида доимий равишда шикоят қиларди. Икки йил ўтгач, бу вақт давомида чет эл машинасини ҳайдашда давом этган Ельцин ўз буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.