Россияда 9 киши изолятордан қочиб кетди, улар орасида қотиллик ва босқинчиликда гумонланувчилар ҳам бор

Россияда 9 киши изолятордан қочиб кетди, улар орасида қотиллик ва босқинчиликда гумонланувчилар ҳам бор

Россия Федерацияси таркибидаги Тува Республикасида тўққиз киши Ак-Давурак шаҳрида вақтинчалик сақлаш изоляторидан қочиб кетди, деб ёзади TJournal мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб.

Қочиб кетганлар навбатчи ходимни яралаган. У синов муддатида ишлаётган бўлган, ҳужумдан олдин эса маҳбусларни кийим-кечаклар учун омборхонага олиб борган.

Маҳбуслар орасида қотиллик, талончилик ва саломатликка қасддан оғир зиён етказганликда гумонланувчилар ҳам бор эди.

Тува Республикаси бўйича ИИВ раҳбарияти хизмат текширувини тайинлади. Энг яқин постларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Manba: oxo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!