«Россия, Хитой ва...» НАТО ва Европа Иттифоқи учун асосий таҳдидларни маълум қилди

«Россия, Хитой ва...» НАТО ва Европа Иттифоқи учун асосий таҳдидларни маълум қилди

Россия, Хитой, терроризм, киберҳужумлар ва иқлим ўзгариши НАТО ва Европа Иттифоқи учун асосий таҳдиддир. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг айтиб ўтди, деб ёзди «ТАСС».

Унинг сўзларига кўра, НАТО учун асосий мақсад, соғлиқни сақлаш инқирозининг хавфсизлик инқирозига айланишини олдини олиш бўлган.

«Пандемиягача бўлган барча таҳдидлар сақланиб қолди. Булар Россия тажовузи, терроризм, киберҳужумлар, Хитойнинг кучайиши ва иқлим ўзгариши», - деди Столтенберг. 

Бош котибнинг таъкидлашича, битта қитъа ёки мамлакат уларга қаршитура олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!