Россия вакили Россия-Хитой хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар учун Хитойга боради

Россия вакили Россия-Хитой хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар учун Хитойга боради

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев 19 сентябрь куни Хитойга ташриф буюради ва у ерда хавфсизликнинг турли жиҳатлари бўйича Россия-Хитой маслаҳатлашувларини ўтказади.

“Николай Патрушев ККП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Янг Цзечи билан стратегик барқарорлик бўйича Россия-Хитой маслаҳатлашувлари, шунингдек, Сиёсий бюро аъзоси билан жамоат хавфсизлиги, адолат ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича Россия-Хитой маслаҳатлашувлари ўтказади", - дея хабар беради РИА Новости .

Аввалроқ Хитой етакчиси Си Цзиньпин Хитой ва Россия ШҲТ, БРИКС ва бошқа кўп томонлама механизмларда мувофиқлаштиришни кучайтириши керак, деган фикрни билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!