Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкога таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда. Бироқ у ҳужжатнинг бошқа тафсилотлари ҳақида гапирмади.
«Ҳужжат замонамизнинг чақириқлари ва талабларига жавоб беради, Россия-Эрон ҳамкорлигининг деярли барча жорий ва истиқболли йўналишларини, жумладан, мудофаа ва хавфсизликни қамраб олади», — деди у.
Россия ва Эрон ўртасида кенг қамровли шериклик шартномасини ишлаб чиқиш 2022 йил бошида бошланган.
Октябрь ойи охирида Давлат думаси Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни ратификация қилган эди. Владимир Путин ва Ким Чен Ин 19 июнь куни Пхенянда имзолаган. WSJ газетаси хабар беришича, ҳужжатда Шимолий Кореяга Украинадаги урушга ҳарбий хизматчиларни юборишга рухсат берувчи махфий банд мавжуд.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Украинада энергетика инфратузилмаси объектларининг қарийб 80 фоизи шикастланган ёки вайрон қилинган, бу эса мамлакатдаги энергия таъминоти ҳолатини сезиларли даражада ёмонлаштиради.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.
Исроилда оммавий намойишларнинг янги серийаси бўлиб ўтди , минглаб фуқаролар Ғазо секторида 400 кундан ортиқ гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти собиқ давлат раҳбари Доналд Трамп сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Украинани НАТОга очиқ таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқаётган эди . Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда .
Финляндиялик аёллар бошланғич ҳарбий тайёргарлик курслари доирасида Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёрлана бошладилар. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда .
Агентлик хабарига кўра, Европа газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва АҚШнинг «Газпромбанк»га қарши санкцияларидан сўнг Россиядан етказиб бериш мумкин бўлган чекловлари фонида янги энергетика инқирозига дуч келмоқда.