Россия ТИВ Боку ва Ереванга мурожаат қилди

Россия ТИВ Боку ва Ереванга мурожаат қилди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Қорабоғ вилояти Лочин йўлаги ва бошқа ҳудудларида кескинлик кучайганидан ўта хавотир билдирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилади.

Вазирлик ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

“Россия ҳарбийлари вазиятни барқарорлаштириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда. Ҳар икки томон билан фаол иш барча каналлар ва барча даражаларда, жумладан, мамлакат олий раҳбарияти орқали амалга оширилмоқда. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров озарбайжонлик ва арманистонлик ҳамкасблари билан яқин алоқада”, — дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни босиқликка ва оташкесимга риоя қилишга чақирди.

“Биз мавжуд қарама-қаршиликларни фақат сиёсий ва дипломатик воситалар билан, томонларнинг позицияларини ҳисобга олган ҳолда ва Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги баёноти қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳал қилиш кераклигидан келиб чиқамиз”, дейилади баёнотда.

Вазирликнинг ишончи комилки, томонларнинг саъй-ҳаракатлари мавжуд уч томонлама музокаралар форматлари доирасида Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларда ижобий кун тартибини шакллантиришга қаратилиши керак.

Аввалроқ Озарбайжон томони Ереван уч томонлама келувга риоя этмаётгани, Россия эса бунга кўз юмаётгани ҳақида кўп бора огоҳлантирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!