Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “S. I.” хорижий корхонаси фаолияти юзасидан текширув ўтказилди.
Текширувда аниқланишича, 2024 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Тог‘-кон саноати ва геология вазирлиги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМнинг 2024 йил 23 октябрдаги 44-сонли қарорига асосан Самарқанд вилояти Булунғур тумани марказидан 7,7 км шимолий–ғарбида жойлашган 11,3 гектар майдондаги лёссимон жинсдан иборат бўлган “Жомбой 3” участкасида геологик қидирув ишларини ўтказиш учун электрон онлайн аукцион ўтказилган. Аукционда “S. I.” хорижий корхонаси ғолиб деб топилиб, 2024 йил 27 ноябрда Тог‘-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан геологик қидирув ишларини ўтказиш учун рухсатнома берилган.
Бироқ корхона қазиб олиш учун тегишли тартибдаги рухсатномани расмийлаштирмаган ҳамда геологик ўрганиш мақсадида берилган рухсатнома ҳамда аукцион шартларида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган ҳолда норуда қазилмаларни ноқонуний қазиш ишларини амалга оширган. Ўлчов ишлари амалга оширилганда хорижий корхона томонидан 50 859,25 м³ тупроқ (лёссимон жинслар) ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 18–48-моддалари ҳамда “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунининг 34-моддаси талаблари бузилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сон қарорига асосан табиатга 7 миллиард 374 миллион 591 минг 250 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳo бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.