Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуровнинг жияни Украинада вафот этди

A A A
Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуровнинг жияни Украинада вафот этди

Бу ҳақда (Россия расмийлари томонидан хорижий ОАВ агенти сифатида тан олинган) "Медуза" бир неча ингуш нашрларига таяниб ёзади.

Адам Хамхоев ҳаво-десант-штурм ротацияси командири бўлган ва 21 майга ўтар кечаси вафот этган. Унинг дафн маросими Ингушетияда, вилоят маркази Қорабулоқда ўтказилиши кутилмоқда.

Ингушларнинг "Фортанга" нашрига кўра, Хамхоев Ингушетиянинг собиқ раҳбари, ҳозирда Россия мудофаа вазири ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Юнус-Бек Евкуровнинг синглисининг ўғли эди.

Ҳозирча Ингушетия ҳукумати томонидан расмий хабар тасдиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!