Россия икки америкалик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди

Россия икки америкалик дипломатни персона нон грата деб эълон қилди

АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейсига расмий нота берилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотида айтилади.

Хабар қилинишича, 14-сентябр куни Россия ТИВга чақирилган АҚШнинг Москвадаги дипломатик миссияси раҳбари Л.Трейсига расмий нота тақдим этган ҳолда қаттиқ демарш берилган: “Бу дипломатик баёнот. АҚШ элчихонасининг биринчи котиби Ж. Силл ва элчихонанинг иккинчи котиби Д. Бернштейннинг хатти-ҳаракатлари мақомга мос келмаслиги билан боғлиқ эди ".

Қайд этилишича, ушбу шахслар хорижий давлат билан махфий ҳамкорликда айбланаётган Россия фуқароси Р.Шонов билан боғланиб, ноқонуний фаолият олиб боришган: “АҚШ элчисига Ж.Силлин ва Д.Бернштейн 7 кун ичида Россия ҳудудидан чиқиб кетиши кераклиги ҳақида маълум қилинган".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!