Украина дронлари кечаси Россиянинг бир неча вилоятларига ҳужум қилди.
Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсар ўзининг телеграм каналида хабар беришича, дронлар вилоятнинг Ростов, Чертковский ва Шолоховский туманларига ҳужум қилган, зарбалар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва ўт очувчи мобил гуруҳлар томонидан "муваффақиятли қайтарилган". Губернаторнинг дастлабки маълумотларига кўра, жабрланганлар йўқ.
Бундан олдин Ростов ва вилоят телеграм каналларида кучли портлаш овозлари - тахминан ҳудуднинг бир неча туманларида ҳаво мудофааси ишлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Калуга вилояти раҳбари Владислав Шапша объектнинг номини айтмаган ҳолда, вилоятнинг Дзержинский туманидаги саноат объектида ёнғин бошланганини маълум қилди. Ёнғин дрон бўлакларининг қулаши оқибатида келиб чиққан.
Яндекс маълумотларига кўра, вилоятнинг Дзержинск туманида "Биринчи завод" нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган бўлиб, у илгари ҳам дронлар ҳужумига учраган.
Шанба куни эрталаб Росавиатсия Россиянинг еттита шаҳри: Астрахан, Владикавказ, Волгоград, Грозний, Калуга, Саратов ва Уляновск аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик чеклангани ҳақида хабар берди. Идора хабарномасида чекловлар хавфсизликни таъминлаш зарурати билан изоҳланган. Кейинроқ Росавиатсия Волгоград аэропорти ўз ишини қайта бошлаганини маълум қилди.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Волгоград вилояти устида 17 та пилотсиз учиш аппаратини йўқ қилган. Минтақа губернатори Андрей Бочаровнинг айтишича, Украина пилотсиз учиш аппаратлари номи айтилмаган саноат объектига "оммавий ҳужум" уюштирган, натижада 5 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан ва унинг маълумотларига кўра, ёнғин тезда ўчирилган.
Бу орада Astra маҳаллий аҳолига асосланиб, 15 февралга ўтар кечаси Волгограддаги кўп қаватли турар жой биносига пилотсиз учиш аппарати келиб урилганини ёзмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.