Россия ҳарбийлари биринчи марта Киев режимига берилган Норвегиянинг NASAMS зенит ракета тизимини йўқ қилди
Россия ҳарбийлари биринчи марта Киев режимига берилган Норвегиянинг NASAMS зенит ракета тизимини йўқ қилди. Бу ҳақда бугун Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Норвегиядан олиб келинган қурол Красноармейск ДХР аҳоли пункти ҳудудида ўрнатилганди.
NASAMS қисқа ва ўрта масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳисобланади. Тизим дронлар, баллистик ва қанотли ракеталар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа ҳаво нишонларини яксон қилиш учун мўлжалланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).