Россия Фавқулодда вазиятлар вазири ўқув машғулоти вақтида вафот этди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазири ўқув машғулоти вақтида  вафот этди

“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Евгений Зиничев Aрктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро машғулотларга қатнашиб, хизмат вазифасини бажариш вақтида фожиали тарзда вафот этганини афсус билан маълум қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Зиничев 1966 йил 18 августда Ленинградда туғилган. Санкт-Петербург бизнес ва ҳуқуқ институтининг иқтисодиёт ҳамда молия ва кредит факультетини тамомлаган.

Қайд этилишича, у 2013 йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясида профессионал қайта тайёргарликдан ўтган.

Евгений Зиничев 1984-1986 йилларда СССР Қуролли Кучларида Шимолий флотда хизмат қилган. 1987-2015 йилларда эса Давлат хавфсизлик органида ишлаган.

https://ria.ru/20210908/zinichev-1749159052.html


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!