Россия бир суткада Украинанинг 50 нафарга яқин генерал ва зобитларини йўқ қилди

Россия бир суткада Украинанинг 50 нафарга яқин генерал ва зобитларини йўқ қилди

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Днепропетровск вилоятидаги Украина Қуролли кучларининг қўмондонлик пунктига “Калибр” ракеталари билан зарба берди. Оқибатда Украина Қуролли Кучларининг 50 дан ортиқ генерал ва зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 19 июнь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

“Сўнгги 24 соат ичида, соат 12:30 да, “Искандария” кучларининг оператив-стратегик гуруҳи ходимлари қўмондонлик штабининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтаётган вақтда Днепропетровск вилояти, Широкая дача қишлоғи яқинидаги Украина қўшинларининг қўмондонлик пунктига “Калибр” юқори аниқликдаги узоқ масофали денгиз ракеталари ҳужум қилди” - деди Конашенков.

Конашенковнинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида Украина Қуролли кучларининг 50 дан ортиқ генерал ва зобитлари ҳалок бўлган. Шу жумладан Бош штаб, Запорожье ва Николаев йўналишларида ҳаракат қилаётган Каховка қўшинлари гуруҳи, ҳаво ҳужуми қўшинлари ва тузилмалари қўмондонлиги вакиллари йўқ қилинган.

Қолаверса, Россия қуролли кучлари Донецкдаги 56-мотоода пиёда бригадасининг 200 нафаргача жангарисини ва иккита “Град” ракета тизимини ҳаводан учириладиган ракеталар билан йўқ қилган.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, йўқ қилинган 200 нафар ҳарбийлар хорижлик ёлланма аскарлар бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Х
    Нимаям дердик бу уруш агар Россия йук килмаса демак Россия аскарларини йук килишади.Россия канча тез харакат килса уруш шунча тез тугайди.
    $$$$$$$$$
    Вай бла асосий одамларини йукотибдику Зеленжон
    dilirabo
    Астагфуруллооо, у́зинг сак,ла Аллохим урушдан🤲
    Мадаминов Ё
    Россияни генерал ва аскарлариничи итдай улиб ётишибди. Биоудобрения булиб..
    SEVINCH IMOSH
    Tavba
    SHOKIRJON
    Газини бос