Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистонга парвозларни кўпайтиришни сўрашди

Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон ва Қозоғистонга парвозларни кўпайтиришни сўрашди

Ушбу мамлакатларга ёзги рейсларни амалга ошириш учун Федерал ҳаво транспорти агентлигига рекорд миқдордаги аризалар топширилди.

Хусусан, эндиликда Ўзбекистонга ҳафтасига 92 марта парвозлар амалга оширилмоқда. Ташувчилар қўшимча рейсларга қабул қилингандан сўнг республикага рейслар ҳафтасига 128 тагача кўтарилади.

Red Wings иш ҳажмини икки баравар ошириш ташаббуси билан чиқди. Энди улар ҳафтасига икки марта Бухоро, Самарқанд ва Угранчга учади. Utair ва Aeroflot ҳафтасига 7 рейсни қўшиш ниятида. Sibir авиакомпанияси Ўзбекистонга 14 тагача рейс сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!