Россия армияси Одесса яқинидаги аэродромга зарба берди

Россия армияси Одесса яқинидаги аэродромга зарба берди

Россия армияси Одесса яқинидаги аэродромга қанотли ракета зарбаларини берди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги навбатдаги ҳисоботида.

Россия ҳарбий департаментининг қўшимча қилишича, бу “Қора денгиздаги газ ишлаб чиқариш платформаларига қилинган ҳужумга жавоб”.

Душанба куни Қрим расмийлари Украинани Қора денгиздаги нефт платформаларига зарба беришда айблади. Россия 2014 йилда яриморолни аннекция қилганидан кейин бу нефть платформаларини ўз қўлига олди.

Украина томони Қрим расмийларининг баёнотларига ҳозирча расман изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!