РЕНЕССАНС — ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ ПОЙДЕВОРДИР
“Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади”
(юнон файласуфи Аристотель)
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг кенг кўлами таълим тизими билан боғлиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай ислоҳот мактабгача таълим-тарбия тизимидан бошланди. Мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар тайёрлашнинг механизми янги поғонага кўтирилди. Бу борада қисқа фурсатда кенг кўламли натижаларга эришилди.
Бундан ташқари айтишимиз мумкин бўлган ислоҳотлардан бири шуки, 11 йиллик мактаб таълимига қайтилиши болаларимизнинг таълим олиш сифати ва тарбиясини янада кўтариш имконини берди. Умумий ўрта таълимдаги ўзгаришлар ҳам жадаллик билан кетмоқда. Олий таълим муассасаларида ўқитиш тизими ривожланган хорижий давлатларннг илғор тажрибалари асосида қайта ташкил этилмоқда. Миллий таъзим тизимини ислоҳ қилиш ёрқин келажак сари зафарли қадамлардан бири ҳисобланади, албатта.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциясини қабул қилишга оид Ўзбекистон ташаббусига яна бир бор жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратганликлари таҳсинга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси томонидан таълим тизимини ислоҳ қилинаётганлигини, бу борада ёшларга оид давлат сиёсатининг роли ва аҳамиятини халқаро миқёсда намоён қилиш имконини беради.
Давлатимиз раҳбари айтганларидек, “Ёшлар ҳуқуқи деганда, биз, биринчи навбатда, уларнинг тинч ва соғлом яшаш ҳамда таълим олишга бўлган тўлақонли ҳуқуқини тушунамиз. Шу боис, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли ва мукаммал таълим олишини таъминлаш биз учун ҳамиша устувор вазифа ҳисобланади”.
Ҳозирги пандемия даврида кўпгина давлатларда иқтисодий ночорлик кузатилаётган бўлсада, лекин Ўзбекистон Республикасида таълимга бўлган эътибор ва уни ривожлантириш ҳаракатлари янада жадал тус олмоқда. Бундай ҳаракатлардан жаҳон ҳамжамияти ҳам лол қолмоқда. Жумладан, мазкур уқув йили бошланишида қарийб 650 минг нафар 1-синф ўқувчисига Президент совғалари сифатида 72 миллиард сўмлик ўқув қуроллари топширилди. Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болаларга қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуролларидан