"Реал" ёзда "Интер" марказий ҳимоячисини сотиб олишга ҳаракат қилади

"Реал" ёзда "Интер" марказий ҳимоячисини сотиб олишга ҳаракат қилади

"Реал"нинг ёзги трансфердаги мақсадларидан бири - ҳимоя чизиғини кучайтириш. Todofichajes'нинг маълум қилишича, Мадрид гранди ҳимоячи Алессандро Бастони борасида "Интер" билан алоқаларни кучайтирган. "Лос-Бланкос" 24 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

Агар сумма 65 миллион евродан паст бўлса, “Интер” Бастони бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр эмас. Шу билан бирга, "Реал" трансферга 50 миллионлик лимит қўйган. Умуман олганда, музокаралар учун ҳали кўп вақт бор.

2023/2024 йилги мавсумда Алессандро Бастони 31 та расмий ўйин ўтказди. Ҳимоячида битта гол ва жамоадошлари учун иккита голли узатма бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!