“Реал Мадрид” амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолибини турнирдан чиқариб юборган мавсумнинг 6 тасида бош совринни қўлга киритган

“Реал Мадрид” амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолибини турнирдан чиқариб юборган мавсумнинг 6 тасида бош совринни қўлга киритган

Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Манчестер Сити”ни (пенальтилар сериясида 4:3) мағлуб этиб, ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

“Қироллик” клуби амалдаги кубок эгаларини мағлубиятга учратган йили олти марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Фақатгина 1963—1964 йилги мавсумда испан клуби бу натижани қайд эта олмаган. Ўшанда “Реал” чорак финалда амалдаги Чемпионлар Лигаси ғолиби “Милан”ни (4:1) мағлубиятга учратган, аммо финалда “Интер”га (1:3) имкониятни бой берган.

Бу мавсумда “Реал Мадрид” ярим финалда “Бавария” билан ўйнайди. Биринчи ўйин 30 апрель куни, жавоб ўйини 8 май куни бўлиб ўтади.

“Манчестер Сити” Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ўтган мавсумда Пеп Гвардиола жамоаси финалда “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ягона голга ярим ҳимоячи Родри муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!