Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига асосан иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган шахслар ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган масъулияти чекланган жамиятнинг улушларининг учдан бир қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш белгиланган.
🔗 Шунга қарамасдан, “Orient Group Management” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 16 май санасида “Highway Logistics Center” МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш орқали унинг 45 фоиз улушига эгалик қила бошлагани маълум бўлди, бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланди.
📖 Ушбу ҳолат юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Orient Group Management” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қарори устидан “Orient Group Management” МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
➡️ Бундан ташқари, “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚК томонидан жорий йилнинг 23 июл санасида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан айнан яна “Highway Logistics Center” МЧЖнинг устав фондидан 45 фоиз улуш олинганлиги ҳолати аниқланди.
📖 Натижада, ушбу ҳолатда ҳам Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.