Тошкентда ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган компаниялар жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Қўмитанинг Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилган.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга, хусусан, «COCA-COLA ICHIMLIGI UZBEKISTON LTD» MCHJ XK, «INTERNATIONAL BEVERAGES TASHKENT» MCHJ XK (PEPSI), «MAK FOOD SERVIS» MCHJ (EVOS), «LUMIERI» MCHJ, «TURAN MEDIA» MCHJ, «OQTEPA FOOD SERVICE» MCHJ (Oqtepa Lavash), «BARATRUM» MCHJга (Safia) нисбатан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.
Улар «Реклама тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.