Рамазон ойида жамоавий ифторлар тўхтатилади

Рамазон ойида жамоавий ифторлар тўхтатилади

Мисрда Рамазон ойида қилинадиган жамоавий ифторлар бу йил вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат Дин ишлари вазирлиги маълум қилди.

Ушбу чоралар мамлакатда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Рамазон ойи жорий йил 23 апрелдан бошланиши тахмин қилинмоқда. Анъанавий рамазон амалларига жамоавий ифторлар, таровеҳ намозларини ўқиш киради.

Бироқ ҳозирги глобал пандемия бундай ишларни амалга оширишга йўл қўймайди.

Мисрда шу пайтга қадар 1322 нафар коронавирус юқтириб олган бемор аниқланган. Улардан 85 нафари вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!