Рамазон ойи сабаб АПЛда қоидалар ўзгаради

Рамазон ойи сабаб АПЛда қоидалар ўзгаради

Рамазон туфайли Англия Премьер-лигасида қоидалар ўзгариши мумкин. Sky Sports хабарига кўра, кечки ўйинларда вақтинчалик асосда исломга эътиқод қилувчи футболчилар учун пауза жорий этилиши мумкин. Танаффус пайтида футболчилар овқатланишлари мумкин бўлади.

Қайд этилишича, учрашувлар олдидан ҳакамлар овқатланиш учун танаффусга муҳтож бўлиши мумкин бўлган футболчи ва мураббийларни аниқлаб олади. Танаффуслар олдиндан келишиб олинади.

“Арсенал” айни дамда Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!