Қуруқ кўзлар синдроми қариликнинг белгисими?

Кўзлар доимий равишда кўзёш ишлаб чиқаради ва бу ёшлар кўз юзасини намлантириб туриш вазифасини бажаради.
Касалликка чалинган инсонларда эса етарлича кўзёш ишлаб чиқарилмаслиги оқибатида кўзёшлар кўз юзасини намлантиришга улгурмай буғланиб кетади. Камчиликлар оқибатида кўзлар қуруқ ва қадалаётгандек бўлаверади.
Офтальмологлар томонидан энг кўп учрайдиган касалликлардан бири сифатида эътироф этилган мазкур касаллик 50 ёшдан ошган 30 фоиз одамда кузатилади.
Кўз юзасида қуруқлик ва яллиғланиш ҳам кузатилади.
Контакт линза тақадиганларда ва кўз жарроҳлигини бошидан ўтказганларда қуруқ кўз синдроми кузатилиши эҳтимоли юқорироқ ҳисобланади.
Баъзилар эса ёруғликка қарашга қийналиши ёки нигоҳлари жимирлаши, кўзида бегона жисм бордек туюлаётганидан арз қилади.
Кўпчилик кўз қуриши касаллиги ўзида кузатилса, эътибор билан қарамайди, уни қариликнинг белгиси сифатида кўришади, даволаш ёки олдини олишга ҳаракат қилмайди.
Агар уни даволашга эътибор қаратилмаса, кўз юзасида яралар ҳосил бўлишига ёки кўриш қобилияти пасайишига олиб келади.
Бундай ҳолатларда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш, энг кўп вақт сарфланадиган хоналарда ҳаво намлантиргичлардан фойдаланиш, контакт линзалардан тўғри фойдаланиш ҳамда махсус машқларни бажариш тавсия этилади.