Қуръони Каримнинг математик мўъжизалари

A A A
Қуръони Каримнинг математик мўъжизалари

Қуръони Карим мўъжизавий математик аломатларга ҳам тўла. Зафар Ҳошимов Facebook’даги саҳифасида улардан айримларига тўхталиб ўтади.

«Табиийки, бу фактлар менинг тадқиқотим маҳсули эмас. Яқинда эски талабалик давримдаги дафтарларимни кўздан кечириб, тартиблаётганимда, ушбу ёзувлар туширилган конспектим қўлимга тушиб қолди. Тошкент Давлат Университети математика факультети учинчи курсида, талабалик чоғимда шу тадқиқотларни ҳар хил китоб ва манбалардан йиққан эканман.

Уларнинг бири Mathematical Miracles of Qur'an, деган китоб экан. Бу китобнинг номини шу конспект ҳошиясига ёзиб қўйган эканман. Афсуски, ўшанда муаллифнинг исм-шарифи ва бошқа манбаларни ёзишни унутибман», — дея изоҳ беради З. Ҳошимов.

1) Кун (яум) сўзи Қуръонда 365 марта келади.

Йилда 365 Кун бор.

2) Кунлар (кўпликда) сўзи 30 марта келган.

Ойда 30 кун (ҳижрий 29-30, мелодий 30-31, ўртанча- 30 кун).

3) Кун сўзининг барча шаклларида 475 марта келади.

475=19*25.

Бунда бир йил ичида қуёш ўз ўқи атрофида 25 марта айланар экан. Қуёш ва ой эса ерга нисбатан бир хил ҳолатга ҳар 19 йилда келар экан.

4) Ҳудди шунингдек йил сўзи ҳам Қуръони Каримда 19 марта ишлатилади. Бир йил ичида Ер ўз ўқи атрофида 365 марта айланса, ой 12 марта айланади. Фақат бу ерда нотўлиқлик бор, яъни математик сўзда «қолдиқлик» бўлинади. Ҳар 19 қамарий йилда ушбу тафовут йўқ бўлар экан.

5) «Йил» (синет, синин) сўзи Қуръонда икки шаклда келган экан. Синет сўзи 7 марта, синин сўзи 12 марта. Жами, юқорида айтилганидек, 19 марта.

Ўша 19 қамарий йилнинг 7 таси 355 кун, 12си эса 354 кунни ўз ичига олар экан.

6) Ой (шаҳр) сўзи Қуръони Каримда 12 марта келган.

7) Ой (Қамар) сурасининг биринчи оятидан Қуръон якунигача 1389 оят бор. Таажубки, инсон Ойга илк қадамини ҳижрий 1389 йили босган.

8) Қуёш сўзи 33 марта, соя сўзи 33 марта, шарқ ва ғарб сўзлари 16+17=33 марта, нур сўзи 33 марта келган.

9) Ер сўзи 12 марта, Денгиз сўзи 32 марта келган. Уларнинг нисбати 0,375. Маълумки, сайёрамизда Ер ва сув сатҳининг нисбати ҳам 0,375 га тенг.

Араб ҳарфларининг ҳар бири бирор сонга боғлик эканлигини эшитганмидингиз?

Масалан,

Ҳа=8, Дал=4, Я=10 ва Дал=4.

Ҳадид- Пўлат (Темир). Ҳарфлар йиғиндиси 26.

Темирнинг атом рақами 26. Менделеев туғилишига ҳали 1300 йил қолган эди.

57-сура Ал Ҳадид. Алиф =1 Лам=30. 1+30+26=57-суранинг навбат рақами.

Темирнинг тўртдан бир изотопи 57. Қуръон охиригача бу сурани инобатга олсак 58 та сура қолади. Темирнинг иккинчи изотопи 58.

10) Наҳл (асалари сураси).

Бу сура Қуръоннинг 16-сураси.

Шу билан бир қаторда, эркак асаларида 16та хромосома мавжуд экан. Урғочисида эса 2*16=32 та хромосома бор. Бу сурада 128 та оят бор. 128=8*16=4*32. Бу сурада наҳл (асалари) сўзи 68-оятида (а) келади. Бу оят 13та (б) сўздан иборат. Ушбу асалари сўзига қадар қиладиган суранинг барча сўзларини санасак умумий сони 884 бўлади. 884= а*б=68*13. Балки бу шунчаки тасодифдир, Валлоҳу аълам.

11) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим жумласида 19 ҳарф бор. (Шу ўринда 19 сони ҳозиргача ва бундан кейин кўп учрашини таъкидлаб қўймоқчиман). Фотиҳа сурасида бундан кейин яна 6 та оят келади. 19*6=114. Қуръони Каримда 114та сура бор. Фотиҳа сураси Қуръоннинг онаси, деб бежиз айтилмаган.

12) Қуръонда ота ва она сўзлари ҳар иккаласи тенг 117 марта келган.

13) Қуръонда ака-укалар (ахва) ва қариндошлар (ақрабо) сўзларининг ҳар иккаласи тенг 96 марта келган.

14) Огоҳлантириш сўзи ва хавф сўзлари иккиси тенг 124 марта келган.

15) Дунё ва Охират сўзлари тенг 115 марта келган.

16) Малоика ва шайтон сўзлари тенг 88 марта келган.

17) Наф ва фасод сўзлари 50/50 келган.

18) Узоқ ва яқин сўзлари 10/10 келган.

19) Билмоқ ва тушунмоқ сўзлари тенг 29 марта келган.

20) Айт (қул) ва айтдилар (қалу) сўзлари тенг 332 марта келишган.

21) Наби ва наба сўзлари 80 мартадан учрайди.

22) Охиратни белгиловчи Соат ва ғойиб сўзлари ҳар иккаласи тенг 48 марта келган.

23) Буниси жуда ёқади:

Ўқимоқ (иқро) ва нажот изламоқ сўзлари тенг 17 мартадан келган.

24) Кам (қалил) ва шукур сўзлари тенг 75 марта учрайди.

25) Мезон ва исроф сўзлари 23 марта келган.

26) Раҳмат ва ҳидоят сўзлари ҳар иккаласи тенг 79 марта келган.

27) Бу жуда гўзали:

Аллоҳ Қуръон оятларида инсон яратилиши босқичларини бир неча бор атаб ўтади:

Тупроқ (тураб) 17 марта, томчи (нутфа) 12 марта, муайян осилиб туриш (алақ) 6 марта, чайналган эт (мудға) 3 марта, суяк (эзам) 15 марта ва гўшт/эт (лаҳм) 12 марта.

Йиғиндиси- 17+12+6+3+15+12=65.

Инсон (нас) сўзи тенг 65 марта келган.

Энди яна 19 сонига эътибор қарацак.

Бу рақам Қуръонда алоҳида марказий ўрин эгаллайди.

Авваламбор, 19 бу туб сон. Шунинг учун келтирилаётган мисолларда гап аниқ 19 ҳақида кетаётгани гумонсиз.

28) Бу рақам 74-Мудассир сурасининг 30-оятида ўзи келади:

«Унинг устида 19».

29) Ёдингизда бўлса, араб алифбоси ҳарфлари рақамларни белгилаш учун ишлатилади дегандим.

Ваҳид (бир, бирлик, ягона) сўзи Аллоҳнинг бирлигини англатади.

Унинг ҳарфлари вов (6 рақами), алиф (1), ҳа (8), дал (4).

6+1+8+4=19.

30) Ваҳид сўзи Аллоҳга таалуқли ҳолда Қуръонда 19 марта келган.

Аллоҳга таалуқли бўлмаган ҳолда Ваҳид сўзи 7 марта яна келади, фақат унда бу сўз билан оддий жиҳозлар сифатланади. Масалан, эшик, озиқ-овқатлар ва ҳ.к.

31) Буни қаранг, 31-бандда Мудассир сурасининг 31-ояти ҳақида гапирар эканмиз. Бу аниқ тасодиф, мен бундай мўлжалламаган эдим.

Хуллас, ўша оят 19 рақами келган 30-оятнинг давомида келади ва бу суранинг энг узун ояти бўлиб, унда 57 сўз бор. 19 рақами келган 30 оят: «Унинг устида 19» уч сўздан иборат. 19*3=57 ва 31-оят 19 рақамининг моҳиятини тушунтиради. «...Биз фақат кофирларни синаш учун уларнинг саноғини (ўн тўққиз) қилдик».

32) Ушбу 74-суранинг биринчи 19-оятида ҳам сўзлар сони 57 га тенг.

33) Бу суранинг 19 рақами келган 30-ояти ва унгача келган сўзларининг сони 95 (19*5).

34) 30-сурадаги 19 сонига қадар барча ҳарфлар сони 361 та (19*19).

35) Бу суранинг 56-рақамланган ояти бор, унга рақамланмаган Бисмиллоҳни қўшсак, яна 57 (19*3) ҳосил бўлади.

72- Жин сураси. 28-оятда «...ва барча нарсаларнинг саноғини (Аллоҳ) билади. У саналган», дейилган.

Бу оятнинг охирги «саналган» сўзи (адада) ушбу суранинг охирги сўзидир.

36) Адда (рақам, саноқ) сўзи барча кўринишларда Қуръонда 57 (19*3) марта келади.

37) Келтирилган оят 72-суранинг 28-ояти. Бу рақамларни қўшсак 7+2+2+8=19.

38) Адада сўзининг ўзи суранинг 285-сўзи (5*19).

39) Бу сурада адада сўзи икки оятда келади—24 ва 28-оятлар. Бу икки оятдаги сўзларнинг умумий сони 95 (19*5).

40) Мазкур суранинг барча оятлари охирги сўзларининг ҳарфлари сони 114 (19*6).

41) Ушбу 28-оятда 28 та сўз бор. Уларнинг баъзилари шу оятда бир неча марта қайтарилган. Ушбу қайтарилган сўзларни санамай (ноёб) сўзларни санасак, саноғини яна 19 та сўз бўлади. Бундан ташқари араб алифбоси 28 та ҳарфли бўлса, бу оятдаги биз айтган 19 та (ноёб) сўзлар 19 та мутлақо ҳар хил араб ҳарфлари билан тугайди.

42) Адада сўзи ’айн+дал+дал+алиф деб ёзилади. Бунда ’айн Жин сурасида

’айн ҳарфи 37 марта келган.

Дал ҳарфи 54 марта

Алиф ҳарфи 216 марта келган.

Демак, 37+54+54+216=361=19*19.

43) Қуръонда саноқ/рақамлар жами 285 марта (19*5) келган.

Жин сураси 285 сўзлик ягона сура бўлиб, унинг якуни «саналган» (адада) сўзи билан тугайди.

«Дарҳақиқат, таажубли ва қизиқарли фактлар. Аминманки, ҳар илмга доир бундай мўъжизалар Қуръони Каримда чексиз мавжуд. Юқоридаги маълумотлар эса атиги дарёдан бир томчи», дея фикрларига хулоса ясайди муаллиф.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Суперлига. 9-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото)

Суперлигада 9-тур старт олди.

Иброҳим Татлисес ўз меросини фарзандларига қолдирмоқчи эмас

Ўт пуфаги операциясидан сўнг, касалхонадан чиқарилган Иброҳим Татлисес меросини давлатга қолдирганини эълон қилди.

Россияда экологик инқироз ҳақида сигналлар кучаймоқда

Ижтимоий тармоқларда россияликлар Туапсе шаҳридаги ҳолатни экологик фалокат деб баҳолаб, уни Хиросима ва Чернобыль билан таққосламоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.