Қуръондаги гўзал қиссалардан намуналар

A A A
Қуръондаги гўзал қиссалардан намуналар

Ҳудҳуд бир умматнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди.

Қуръони Каримнинг Намл сурасида Сулаймон алайҳиссалом билан Ҳудҳуд номли қуш ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Ўша суҳбатда Ҳудҳуд Сабаъ мамлакати, ўша мамлакатга бир аёл маликалик қилиши, малика ўз қавми билан Қуёшга сиғинаётгани ҳақида хабар келтиради. Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуд орқали ўша маликага бир мактуб юборадилар. Мактубда Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг деб ёзилган эди. Мактубни ўқиган малика ўз аёнлари билан маслаҳатлашади. Аёнлар унга истаган ишини қилишини, нима деб буйруқ берса, улар шунга рози бўлишларини айтадилар. Малика Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юбориб, натижаси нима бўлишини кутади. Элчи Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганида, у зот: Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз дейдилар. Кейин малика Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига қўшини билан келишга қарор қилади. Малика келгунича унинг Сабаъдаги тахти ўзидан олдин олиб келиб қўйилади. У келиб тахтини кўради-да Худди ўшанинг ўзи дейди. Кейин унга саройга кириши айтилганда, у биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройга киради ва Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби Аллоҳга мусулмон бўлдим! деб айтади.

Шу тариқа Ҳудҳуд бир мамлакат аҳолисининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлади.

Чумоли қўшин йўлини ўзгартириб қўйди.

Қуръони Каримнинг Намл сурасида Сулаймон алайҳиссалом билан чумоли қиссаси келтирилган. Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга турли жонзотлар билан гаплаша олиш қобилиятини ато этган. Бир куни Сулаймон алайҳиссалом жин, инс ва қушлардан иборат ўз қўшинлари билан урушга кетаётганларида йўлдан чумолилар водийси чиқиб қолади. У зот бир чумолининг ўз қабиласига Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар , деган гапини эшитадилар. Унинг гапини эшитиб табассум қиладилар ва қўшинга йўлни ўзгартириб, чумолилар водийсидан узоқлашишни амр этадилар. Шу билан чумолилар жамоаси ҳалокатдан қутулиб қолади.

Қарға инсониятга дафн қилишни ўргатди.

Қуръони Каримнинг Моида сурасида Қобил ва Ҳобил қиссаси келтирилган. Улар икковлари қурбонлик қилишганда, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул қилиниб, Қобилники қабул қилинмайди. Бундан ғазабланган Қобил укаси Ҳобилни ўлдиради. Шундай қилиб, ер юзидаги илк жиноят инсонни ўлдириш, қотиллик бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг шу икки ўғиллари ўртасида содир бўлди. Бу жиноятга Иблиснинг васвасаси, ҳасад, гина, адоват сабаб бўлган эди. Кейин Қобил қилган ишига надомат қилиб, энди нима қилсам экан деб ўтирганда, Аллоҳ таоло унга укасини қандай дафн этишни ўргатиши учун қарғани юборади.

Балиқ пайғамбарни қутқарди.

Юнус алайҳиссалом қавмларидан ғазабланиб, Найнаво қишлоғидан чиқиб кетадилар. Йўлда бир қавмга йўлиқиб, улар билан бирга кемага минадилар. Кема денгиз ўртасига етганда, бир томонга оға бошлайди. Кемадагилар нима қилишни ўйлаб-ўйлаб, охири бир кишини денгизга улоқтириш керак деган қарорга келадилар. Денгизга улоқтириладиган шахсни аниқлаш учун қуръа ташлашади. Қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади. Улар Юнус алайҳиссаломнинг яхши, солиҳ инсон эканликларини кўриб, шундай яхши одамни денгизга отамизми, келинглар, яна қуръа ташлаб кўрайлик дейишади. Бу сафар ҳам қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади. Учинчи сафар ташлаганларида ҳам шундай бўлади. Охири улар у кишини денгизга отишади.

Аллоҳ таоло у кишини ютиб юбориши учун бир катта балиқни юборади. Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнига тушганда, Вафот этдимммикин деб ўйлайдилар. Қарасалар, оёқ-қўллари ишлаяпти, ҳеч қаерлари синмаган, зарар ҳам етмаган. Дарҳол Аллоҳ таолога сажда қилиб, шукр келтирадилар ва тинмай тасбеҳ айтадилар. Шу тарзда балиқ қорнида Аллоҳ хоҳлаганича муддат турадилар. Бу муддат давомида Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим , деб нидо қилдилар. Кейин Аллоҳ таолонинг амри билан балиқ у кишини бир қирғоққа отади. Аллоҳ таоло оятда бундай деган: Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди. Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди .

Ҳа, балиқ у кишини ейиш, ўлдириш учун эмас, балки қутқариш учун ютиб юборган эди. Шу тарзда Аллоҳ таоло у кишини денгизга ғарқ бўлишдан ва ғамдан қутқарди.

Фил Каъбани бузишдан бош тортди.

Яман волийси Абраҳа бир каниса қурдиради ва барча араблар Каъбани эмас, ўша канисани тавоф қилишларини истайди. Араблар бундан бош тортиб, асло қиблани ўзгартирмасликларини айтишади. Бундан ғазабланган Абраҳа Каъбани бузишга қарор қилади ва катта қўшин билан Макка сари йўлга тушади. Қўшиннинг энг олдида Маҳмуд исмли катта фил ҳам бор эди. Ушбу фил Маккага юришдан бош тортади. Абраҳа уни қаттиқ уради. Фил барибир юрмайди. Яман томонга юзини бурсалар, югуриб юра бошлайди. Аммо Маккага юришга ундасалар, тўхтаб олар эди. Шу пайт бир тўда Абобил номли қушлар келади. Ҳар бир қуш икки чангалида ва тумшуғида сопол тошчалар олиб келиб, Абраҳа ва унинг қўшини устидан ота бошлайди. Кўп ўтмай Абраҳа ва унинг аскарлари ҳалок бўлади. Бу қисса Қуръони Каримдаги Фил сурасида баён қилинган.

Аллоҳ таоло ушбу сурада бундай деган:

Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми? Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими? Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни? Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?

Азизлар! Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, Аллоҳнинг амрига барча жонзотлар итоат қилишади. Бунинг айрим мисоллари юқорида кўриб чиқдик. Аммо барча жонзотлардан мукаррам ва ҳурматли қилиб яратилган инсон баъзида бандалигини унутиб, ҳою ҳавас ва нафсининг истаклари кетидан юради. Ибодатларда сусткашликка йўл қўяди.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Қувайт аэропортига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими томонидан ҳужум қилинган

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили Ҳусайн Моҳеби маълум қилди.

Туркиялик эркак дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланди

Такало бу пуллар унинг ҳисобига қандай келиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

NATO бош котиби Россия ҳарбийларига мурожаат қилди

Рюттенинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Украинадаги урушга кетаётган аскарларга бераётган қуроллар талабга жавоб бермайди

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.