Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, қурилиш соҳасида давлат харидларида очиқликни таъминлаш ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш бўйича электрон рейтинг ҳамда электрон тендер платформалари жорий этилди.
“Шаффоф қурилиш” МАТ негизидаги “Рейтинг” ахборот тизимида қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан тендер савдоларида иштирок этиши учун уларнинг рейтинглари ҳисоблаб борилмоқда. Шунингдек, корхоналарнинг рейтинги давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали шакллантирилган.
Рейтинг платформасида ўтган йилда жами 20 минг 140 та қурилиш-пудрат ташкилоти мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги даврга келиб 23 минг 576 тага кўпайди. Шунингдек, электрон рейтингда мавжуд корхоналар томонидан жорий йилда 2021 йилга нисбатан, солиқ тушумлари 41 трлн. сўмга, махсус техникалари сони 2 баробарга, банд бўлган аҳоли сони 58 фоизга ортган.
Қурилиш соҳасида давлат харидларининг ўтказилишини таъминловчи махсус электрон платформа вазирлик ва идораларнинг тизимларига интеграциялашган равишда иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни инсон омилисиз автоматик равишда олиш имконини беради. Инсон омили бартараф этилгани ҳисобига ҳамда очиқ ва шаффоф талаблар белгиланиши натижасида қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида рақобат муҳити тобора соғломлашиб бормоқда.
Хусусан, платформада жами 47 минг 546 та тендер ўтказилган бўлиб, уларда жами 12 минг 749 та ташкилот иштирок этган. Ўтказилган тендерларнинг жами қиймати 35,85 трлн. сўм бўлиб, ушбу тендерларда 34,08 трлн. сўмлик шартномалар тузилган. Электрон тендер платформасида тежаб қолинган маблағлар 1,78 трлн. сўмни ташкил этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тендерларда инсон аралашувига йўл қўйилмагани натижасида давлат объектларида иштирокчилар сони доимий ортиб бормоқда. 2022 йилда битта тендерда қатнашувчиларнинг ўртача сони 4 та бўлган бўлса, бугунги кунда ўртача 6 та иштирокчи қатнашмоқда.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.