Қурбон ҳайитидан олдин қўй нархи ошадими? Sputnik мухбири ушбу савол билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитасига мурожаат қилди.
Қўмита матбуот котиби Анвар Суюнов айтишига кўра, Қурбон ҳайити арафасида бозорларда қўй нархи бироз ошиши мумкин, лекин бу ўсиш қисқа муддатли бўлади.
“Қурбон Ҳайити арафасида қўйнинг нархи бироз кўтарилиши мумкин, давомийлиги 3 кунгача лекин бу бутунлай эмас. Сабаби ёз фасли бу йил ҳар қачонгидан иссиқроқ келмоқда. Қўй гўшти “иссиқлик” бўлгани учун одамлар кўп истеъмол қилишмайди. Ҳайит кунлари ҳам кам истеъмол қилиниши мумкин. Тирик қўйнинг нархи унинг гўштига бўлган талабдан келиб чиқади”, - деди мутахассис.
Малумот учун, ҳозирда қўй гўштининг Тошкент бозорларида 80-100 минг сўмгача, Нукус бозорларида 60-65 минг сўмгача, бошқа вилоятларда ўртача 70-80 минг сўмгача сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайит 28 ёки 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасида пенсия учун ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.