Қўнғирот – Нукус – Хива йўналишида ҳар якшанба куни йўловчи поездлари қатнови амaлга ошрилади

Қўнғирот – Нукус – Хива йўналишида ҳар якшанба куни йўловчи поездлари қатнови амaлга ошрилади

 Фуқароларнинг дам олиш кунларида саёҳатга боришлари учун янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 4 апрелдан бошлаб,  “Қўнғирот – Нукус – Хива” йўналишида ҳафтанинг якшанба кунлари 604/603-сонли шаҳарлараро йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда 
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

▫️ Қўнғирот Хива йўналишида қатновини бошлайдиган 604-сонли шаҳарлараро поезди соат 03:54 да Қўнғирот темир йўл вокзалидан 

▫️Хива – Қўнғирот йўналишида қатновини бошлайдиган 603- сонли шаҳарлараро поезди соат 16:45 да Хива темир йўл вокзалидан жўнайди. 

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами,  жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!