Қозоғистонда КХШТнинг “Бузилмас биродарлик” машғулотлари бошланди

Қозоғистонда КХШТнинг “Бузилмас биродарлик” машғулотлари бошланди

Ўқувларда Қозоғистон, Россия, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этмоқда.

Машқлар контингентларни қайта тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда тинчликпарварлик амалиётларини ўтказишни ўз ичига олади.

Бу сафарги машғулотларга полиция, Миллий гвардия, хавфсизлик идоралари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам жалб этилган.

Жами 2000 нафар ҳарбий хизматчи, 500 та зирҳли ва автомобиль техникаси, Ми-17, Ми-35 вертолётлари, Ил-76 ва Си-295 самолётлари, учувчисиз аппаратлар иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!