Қозоғистонда аҳолиси 10 мингдан ошган қишлоқлар шаҳар мақомини олиши мумкин

Қозоғистонда аҳолиси 10 мингдан ошган қишлоқлар шаҳар мақомини олиши мумкин

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров 10 мингдан ортиқ аҳолиси бор қишлоқлар шаҳар мақомини олиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 10 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 112 та қишлоқ бор.

“Шундан 18 та аҳоли пунктида 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қонунчиликда уларнинг мақомини ўзгартириш механизмлари кўзда тутилган. Масалан, агар аҳоли сони уч йил ичида 10 минг кишидан ошса, вилоят маслихати ушбу қишлоқлар мақомини ўзгартириб, уларга шаҳар мақомини бериш ҳуқуқига эга”, — деди Байбазаров.

Унга кўра, тегишли нормага эга қонун 2021 йилда кучга кирган.

“Ҳозирда вилоят ҳокимликларида мурожаатлар кўриб чиқилмоқда. Аммо ҳозирча аниқ қарор қабул қилингани йўқ, иш олиб борилмоқда. Аҳолиси уч йил ичида 10 мингга етса, аҳоли пунктига шаҳар мақоми берилиши мумкин. Тегишли қарор вилоят ҳокимликлари томонидан қабул қилинади”, — деди миллий иқтисодиёт вазири.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!