Қозоғистон шахсий автомобил маркасини ишлаб чиқмоқчи

Қозоғистон шахсий автомобил маркасини ишлаб чиқмоқчи

Қозоғистон Автомобиль бизнеси Ассоциацияси мамлакатнинг шахсий автомобил маркасини яратиш устида ишламоқда, деб хабар берди Казинформ .

Айни пайтда мазкур саволни ҳар томонлама муҳокама қиляпмиз. Масалан, Хитойнинг Jac компанияси қозоқ брендини яратишга қизиқиш билдирди, ҳатто молиялаштириш масалалари ҳам ҳал этилган. Бу ҳудди Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo ёки Россиянинг Lada маркаси каби махсус марка бўлади , - деб иқтибос келтирган агентлик ташкилот раҳбари Андрей Лаврентьевдан.

Лаврентьевнинг қайд этишича, ушбу йўналишдаги ишларнинг тугаш муддатини аниқ айтишнинг имкони йўқ, ҳозирча қозоқ автомаркасига махсус ном ҳам танланмаган.

Аммо кўрсатма бор. Ҳукумат ҳам вазифани аниқ белгилаб берди. Асосийси, инвесторлар мазкур лойиҳа билан қизиқишмоқда. Балки, яқин вақт ичида қозоғистонликларни яхши янгилик билан хурсанд қилишимиз мумкин , - деб қўшимча қилган ассоциация раҳбари.

Sputnik


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!