Қозоғистон жанубидаги чўлда 5 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган аёл топилди
Қозоғистон жанубидаги чўлда 5 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган аёл топилди. Унинг йўқолганини акаси хабар қилди. 37 ёшли аёл руҳий касалликлар диспансерида ҳисобда туради.
Полиция ва кўнгиллилар ҳудудни бир неча кун излашди. Аммо 5-куни у чўл ҳудудидан топилган. У оғир аҳволда эди: совқотган ва очликдан чарчаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).