Қозоғистон БМТ Тараққиёт мақсадлари марказини ташкил этишда Қўшма Штатларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда

Қозоғистон БМТ Тараққиёт мақсадлари марказини ташкил этишда Қўшма Штатларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда

Қозоғистон раҳбарияти Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари марказини ташкил этишда Қўшма Штатлар кўмагига умид қилмоқда.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати Қосим-Жомарт Токаевнинг Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ давлат раҳбарларининг учрашувидаги иштироки якунлари ҳақида маълум қилди.

“Қозоғистон Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этишда Қўшма Штатларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда”, — дейилади хабарда.

Учрашув Нъю-Ёркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Муҳокама чоғида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарлари хавфсизлик муаммолари, жумладан, кибертаҳдидлар, терроризм, зўравон экстремизм, ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишини ҳал этишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларига тўхталди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!