Ўзбекистон бозорига кириш учун Қозоғистон автосаноатига четга етказиб беришни экспортдан олдин молиялаштириш ва давлатнинг қатор субсидиялари талаб қилинади, деди "КазАвтоПром" уюшмаси раҳбари Олег Алферов.
“Ўзбекистонда соҳамиз салоҳиятини рўёбга чиқариш истиқболлари мавжуд. Аммо ички тусдаги тўсиқлар мавжуд. Улар етказиб бериш ва сертификатлаштириш харажатларини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Бу муаммоларни ҳал этиш давлат томонидан комплекс қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Гап хорижга етказиб беришни экспортдан аввал ва экспортни молиялаштириш, транспортировкани субсидиялаш, етказиб беришни суғурталаш ҳамда дебитор қарздорлиги ҳақида бормоқда”, - деди у.
Унинг айтишича, мазкур амаллар ҳозир Россияда амалга оширилмоқда, деб ёзади Podrobno.uz.
“Улардан Қозоғистонда ҳам фойдаланиш мумкин эди. Биз бу тажриба ўзимизда амалга оширилишини истаймиз. Экспорт таъминотини амалга ошириш бўйича давлатнинг қўллаб-қувватлови зарур, агар у сезиларли ҳажмда бўлмаса, ташқи бозорларга чиқиш имкони бўлмайди”, - таъкидлади уюшма раҳбари.
“КазАвтоПром» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 14,6 мингдан ортиқ транспорт воситаси ишлаб чиқарилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.