Қозоғистон афғонистонлик қозоқларга бошпана берадими?

Қозоғистон афғонистонлик қозоқларга бошпана берадими?

Қозоғистоннинг бешта вилояти Афғонистондан кўчиб келган 35 этник қозоқни қабул қилиши мумкин. У ерда улар бир марталик 200 минг тенгени ёрдам ва уй-жой ижараси учун маблағ олишлари мумкин.

Гарчи эпидемиологик назоратга кўра, барча келганларда COVID тестларининг натижалари салбий бўлган бўлса-да, улар икки ҳафталик карантинда меҳмонхонада яшашади.
Павлодар, Костанай, Оқмола, Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари этник қозоқларни қабул қилиши ва махсус квота бериши мумкин.

"Оқмола вилояти, Шарқий Қозоғистон вилояти, Костанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилояти - бешта вилоят, бу келиш ҳудудлари. Биз уларга ҳамма нарсани тушунтирдик, қонуний кўрсатдик. Албатта, биринчи навбатда, уларнинг қаерда яшаш хоҳиш-истаклари инобатга олинади”, дейди Олмаота шаҳрининг ижтимоий таъминот бўлими бошлиғининг ўринбосари Дониёр Алкебайули.

Таъкидланганидек, тарихий ватанига келганлар хоҳлаган жойларида қолишлари мумкин, лекин кейин улар квота бўйича ёрдамга умид қила олмайдилар.
Олмаота ҳокимлиги маълумотларига кўра, кадрлар тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва мослашишга кўмаклашиш масалалари ҳал қилинмоқда.

9 сентябр куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус самолёти Кобулдан 41 йўловчиси билан Олмаота аэропортига етиб келди, улардан тўрт нафари Қозоғистон фуқароси, бир БМТ ходими ва 35 афғонистонлик қозоқ бор эди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ эвакуация парвозини ташкил этиш “Толибон” ҳаракати билан келишилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлаган эди.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, Қозоғистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан алоқа ўрнатишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!