Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги атом электр станцияси бўйича референдум санасини маълум қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги атом электр станцияси бўйича референдум санасини маълум қилди

"Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича умумхалқ референдуми 6 октябр куни бўлиб ўтади", — деб хабар берди мамлакат президенти халққа анъанавий мурожаатномаси доирасида.

Тўқаев атом энергетикасига мурожаатни глобал энергия танқислигининг кучайиши ва Қозоғистоннинг ишончли ва тоза энергия манбаларига шошилинч эҳтиёжи билан боғлади. Ҳукумат келажакда бир эмас, учта АЭС қуриш масаласини кўриб чиқмоқда.

2023 йилда Қозоғистон Энергетика вазирлиги макмлакатда атом электр станцияларини қуриш учун энг эҳтимолий номзодлар қаторида тўррт компания борлиги ҳақида маълумот тарқатди. Булар: Хитойнинг CNNC корпорацияси, Жанубий Кореянинг KHNP, Франциянинг EDF ва Россиянинг “Росатом” компанияларидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!