Қосим-Жомарт Тоқаев UFC жангчисини қабул қилди

Қосим-Жомарт Тоқаев UFC жангчисини қабул қилди

Қозоғистон президенти уни Лас-Вегасдаги UFC турниридаги ёрқин ғалабаси билан табриклади.

Унинг фикрича, Раҳмонов каби спортчиларнинг ғалабага бўлган иродаси, муваффақиятлари ёшларни соғлом турмуш тарзига ундайди.

Шу билан бирга, Президент спортчининг келажакда ҳам юксак марраларни забт этишига тилакдошлик билдирди.

Ўз навбатида Шавкат Раҳмонов Қасим-Жомарт Тоқаевга махсус қабул учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, мухлислар умидини оқлашини ва мамлакат мартабасини кўтаришда давом этишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!