Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

A A A
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Жорий йил 1 ва 2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган воқеалар кўп миллатли Ўзбекистон халқининг тинчини бузди.

Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила бўлиб яшайди. Ўзбекистонни умумий уйимиз, дейди. Биз қайси миллат ёки элат вакили бўлмайлик, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикдан қувониб, кун сайин тараққий топаётган Ватанимиздан фахрланиб яшаймиз. Тинч-осуда ўтган ҳар бир кунимизга шукроналар айтамиз.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Бу олий неъматга кўз олайтирувчилар қимирлаб қолганлигини қўшни мамлакатлар мисолида кўриб, ҳар сафар вужудимизни бундай ғаламисларга нисбатан нафрат эгалларди. Нукусда бўлган нотинчликлар минглаб йиллардан буён тарихи бир, илдизи бир, ўзаги бир, турмуши бир, тили-ю дили ва дини бир бўлган юртдош дўстларимизнинг иши эмаслиги ойдек равшан.

Вазиятни ўз кўзимиз билан кўриш учун бир гуруҳ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар 6 июль куни Нукус шаҳрига бордик. Оммавий тартибсизликлар бўлган майдонларни кўздан кечирдик.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Энг муҳими, Қорақалпоғистонда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Кўчаларда одатий ҳаёт тикланган, мактаб ва боғчалар, ижтимоий объектлар ишлаб турибди. Бозорларда одамлар гавжум.

Мард ва донишманд қорақалпоқ қадрдонларимиз вазиятни тўғри тушунган ҳолда, провокацияларга учмасдан, оммани тўғри йўлдан тойдиришга уринаётган айрим ғараз ниятли шахсларнинг гапига кирмай, ўз вақтида тартибсизликларни тўхтатишган.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳамда ҳозирги ҳолат ҳақида батафсил маълумот берди:

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

"– 2022 йилнинг 1 июль куни соат 14:00 да Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратович Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган “Салмен ота” масжиди ёнида жума намозини ўқиб чиқаётган фуқароларга мурожаат қилиб, 5 июль куни соат 17:00 да митингга чиқишга чақиради. Унинг чақириғи ёзилган видеолавҳалар тарафдорлари томонидан интернет тармоғига жойлаштирилиб, тарқатилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маъсул ходимлари томонидан Тажимуратов Даулетмурат аҳолини митингга чақиришдан кўзланган мақсади нима эканлигини аниқлаш ва митинг ўтказиш тартибини тушунтириш ҳамда профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида Нукус шаҳар ИИО ФМБга олиб келинади.

Шундан сўнг, 20-25 нафар фуқаро “Д.Тажимуратов ҳибсга олинди” деб, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 2-сон Тергов ҳибсхонаси олдига йиғилишади ва Нукус шаҳри “Мир” кўчаси бўйлаб Т.Қайипбергенов кўчаси орқали “Марказий деҳқон бозори” томонга қараб норозилик юришини амалга оширишади.

Йўл-йўлакай улар бошқа фуқароларни ҳам ўзлари билан бирга юришга чақиради. Намойишчилар сони ортиб, қисқа вақт ичида 10 мингга етади.

Шу фурсатда фуқароларни тинчлантириш учун тегишли чоралар кўрилиб, воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов, ички ишлар вазири А.Оринбаев ва бошқа раҳбарлар етиб боради. Улар билан учрашиб, талабларини эшитади.

Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловга фуқаролар Д.Тажимуратовни шу ерга олиб келиш талабини қўйишгандан сўнг, у ерга Д.Тажимуратов олиб келинади. Намойишчилар оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, янги раҳбар деб эълон қилмоқчи бўладилар.


Йиғилганлар билан музокоралар олиб борилишига қарамасдан, улар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, ҳокимиятни босиб олиш, қонуний тайинланган ҳокимият вакилини четлатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси биноси томон қараб ҳаракатланадилар. Улар ҳаракат давомида ўзлари билан турли ёғоч таёқ, тош, темир жисмларни кўтаришиб, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишади. Шунингдек, тартиббузарлар ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, улардан махсус воситаларини тортиб олишга уринишади.

Оломонни Жўқорғи Кенгес биноси атрофида оммавий тартибсизликлари уларга тушунтириш ишлари олиб борилиши, ХМҚОларнинг куч воситалари тақсимлаб қўйилиши, махсус воситаларнинг ўз вақтида тўғри қўлланилиши натижасида бартараф этилишига эришилади.

2022 йилнинг 2 июль куни эса соат 08:00 ларда Тажимуратов Даулетмуратнинг яшаш хонадони олдида 70 нафар маҳалла аҳолиси тўпланади. Тезкор кўрилган чоралар натижасида улар соат 08:40 да тарқатиб юборилади.

Бироқ Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида ҳам фуқаролар тўпланиб, Нукус шаҳри томон ҳаракатланадилар.

Намойишчиларнинг бир қисми уларга тушунтириш берилганидан сўнг тарқалади. Лекин қолган жиноий унсурлар томонидан даъват қилинганлари Нукус шаҳри томон ҳаракатланадилар. Оломон ўз талабларини тинчлик йўли билан раҳбариятга етказмасдан, тартиббузарликлар келтириб чиқара бошлайди.

Мисол тариқасида келтириб ўтадиган бўлсак, шу куни соат 13:40 ларда Шуманай – Қонликўл туманлари кесишмасида жойлашган “Сариолтин” МФЙдан ўтувчи автомагистрал трассада тахминан 50 нафар фуқаро тўпланиб, йўлни тўсишади;

Соат 14:45 ларда Нукус туманидаги Халқ банки биноси олдида тўпланган 500 га яқин фуқаро Нукус шаҳридаги блок-постга хужум уюштириб, хизмат олиб бораётган 8 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига тан жароҳати етказиб, уларнинг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шумовая граната, щит) эгаллаб олишади;

Соат 15:00 ларда Нукус шаҳар "Имом эшон Муҳаммад" масжиди олдида тахминан 300 нафар фуқаро тўпланиб, автомашиналарнинг шиналарини ёқиб юборишади;

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Соат 15:05 ларда Нукус шаҳар Ойдин йўл кўчаси бўйлаб тахминан 500 нафар фуқаро тўпланиб, автомашиналарнинг шиналарини ёқиб, бекатлар ойналарини синдиради ва қўлларида шиша идишлардан ясалган (коктейл молотова) ҳамда тош ва амалда жароҳат етказиши мумкин бўлган воситалар билан қуролланиб, Ички ишлар органи биносини эгаллаш мақсадида Нукус шаҳар ИИО ФМБ биноси томон ҳаракатланишади;

Соат 20:00 ларда Кегейли туманидан Нукус шаҳрига кириш қисмида жойлашган “Куўаниш Жарма” блок-постига оломон томонидан 20 тага яқин оғир ва енгил автомашинада ҳужум қилинади ва бло- пост ёқиб юборилади;

Соат 21:15 ларда Нукус шаҳар ИИО ФМБ “Махсус қабулхонаси”га тахминан 200 нафар фуқаро томонидан ҳужум қилиниб, бино ҳудуди атрофида автомобиль баллони ёқиб юборилади.

Бундан ташқари, тартиббузарлар Нукус шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган фуқароларга тегишли "МАН" ва "КАМАЗ" русумли автомашиналарни ҳеч бир сабабсиз ёқиб юборади, ХМҚОга тегишли махсус транспорт воситаларига турли даражада шикастлар етказади.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

Шундан сўнг соат 22:35 ларда мазкур ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ёрдамчи кучлар зудлик билан етиб келади ва «дымовая шашка» махсус воситалари орқали тўпланган фуқароларнинг бир қисмини тарқатишга эришилади. Соат 04:30 ларда эса намойишчиларнинг қолган қисми ҳам тўлиқ тарқатиб юборилади.

Намойишчилар орасида агрессив ҳаракат қилаётганларининг аксарияти спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлгани ва улар ХМҚО ходимларига турли кўринишда ҳужумлар қилганлиги кузатилди.

Тартиббузарларга нисбатан ХМҚО ходимлари томонидан уларни тарқатиб юбориш учун махсус қуроллардан фойдаланилди. Шу ўринда қўлланилган “Товуш ва ёруғлик орқали таъсир этувчи, кўзни ёшлантирадиган, тутун ҳосил қиладиган гранатали отилмалар” воситаси ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Техник хусусиятига кўра, ушбу воситалар оломонга қарата отилганда 50-400 метргача масофада ерга тушади ва қисқа вақтда кичик детонация содир бўлиб, кўзни ёшлантирувчи тутун ва эшитиш органига таъсир қилувчи товуш ҳамда ёруғлик тарқатади. Аксарият ҳолатларда граната отилгандан кейин оломон орасига бориб тушганда одамлар у ердан узоқлашади, лекин кеча содир бўлган воқеаларда спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар таъсири остида бўлган шахслар граната бориб тушгандан сўнг ундан узоқлашмасдан, аксинча, уни олиб ҳарбийларга қайтариб отишга ҳаракат қилишган ҳолатлар кузатилди. Бу эса ўзининг салбий оқибатини келтириб чиқариб, портлаш натижасида битта ҳолатда фуқаронинг юз қисмига жароҳат етказди. Яна бир ҳолатда эса гранатанинг устига йиқилганлиги натижасида думғаза қисмида детонация содир бўлиб, оғир тан жароҳати олди. Ушбу ҳолатлар ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарқалди ва ҳозирда қандай қурол қўлланилганлиги ҳақида нотўғри фикрлар ҳам пайдо бўлиб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда. Жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.

14 нафар фукаро тартибсизликлар содир булган жойда турли жароҳатлар олиб, вафот этган, улардан 13 таси алкоголь ва гиёҳванд таъсирида бўлганлиги аникланган.

Вафот этганлар орасида хизмат бурчини бажарган 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур воқеалар рўй берган кунлари икки марта Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Қорақалпоғитон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аъзолари, фаоллар билан учрашиб, барча масалаларга ойдинлик киритди. Нукус шаҳридаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашиб, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари бир тану бир жон эканлигини таъкидлади. Қорақалпоқ халқининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашувлар аҳолини тинчлантирди ва намойишчиларнинг тарқалишига сабаб бўлди.

Ҳозирда ваколатли давлат органлари томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят ишлари натижалари бўйича тўлиқ маълумот тергов ҳаракатлари тўлиқ, холисона, қонуний ўтказилгандан кейин тақдим этилади.

Ҳозирги кунда Президент фармонидан келиб чиқиб Фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Ҳудудга кириш ва чиқиш, махсус тоифаланган объектлар, яшаш маромини таъминловчи ташкилотлар фаолияти тизимли йўлга қўйилиб, назоратга олинган. Нукус шаҳри ва бошқа туманлар тинч-осуда ҳаёт тартибига қайтмоқда, – деди Зафар Алимов".

Интернетда “Нукус кўчалари қонга тўлди” деган изоҳ билан видео тарқалганди. Кейинчалик ушбу видеода қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув эканлиги маълум қилинганди.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди (ВИДЕО)

ЎзА ушбу вазиятга янада ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси комендатурасидан изоҳ олди.

Қорақалпоғистон бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А.Абдувалиевнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан оммавий тартибсизликлар бўлган пайтда одамларни тарқатиш мақсадида қизил бўёқ қўшилган сув сепилган. Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш бўлган.

Масъулнинг таъкидлашича, ушбу бўёқ инсон саломатлиги учун хавфсиз.

Қорақалпоғитон Республикаси Жўқориғи Кенгеси депутати Аҳмад Реймов таъкидлашича, ҳозир ҳудудда ҳамма нарса барқарор. Барча ташкилот ва муассасалар одатий ҳолатда ишламоқда.

– Намойишлар билан кўчага чиққан фуқароларни йўналтирган одамлар ҳам бўлган, – дейди Аҳмад Реймов. – Намойишчилар қўлбола воситалар, арматура билан чиқишди. Менимча, 80 фоизи ғайритабиий ҳолатда эди. Энди вазият барқарорлашди. Бизга тинчлик керак.

Манба: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

Украина уруши янги хавфни очиб берди: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши оптик толали ФПВ дронлар билан ҳужум қилмоқда

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилга қарши ҳужумларда янги авлод ФПВ дронларидан фаол фойдаланмоқда.

Куба АҚШга «қонли қирғин» билан таҳдид қилди

Гавана юзлаб ҳарбий дронлар ҳақидаги хабарлар ортидан эҳтимолий зарбанинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Қашқадарё вилоятида тарвуз экспорти бошланди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида кўп йиллардан буён эрта пишар тарвуз етиштириш анъанаси давом этмоқда

Кремл Путиннинг Хитойга ташрифидан катта умид қилаётганини билдирди

Россия жорий ҳафтада Владимир Путиннинг Хитойга уюштирадиган ташрифига катта умид боғламоқда.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.