Поездда 216 та йўловчи бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида йўловчи ташувчи поезд ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 6 октябрь куни соат 15:31 атрофида Қўнғирот минтақавий темирйўл узелига қарашли Тўрткўл ‒ Элликқалъа станциялари оралиғининг 531 км 8-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Қўнғирот ‒ Андижон йўналишидаги 128-сонли йўловчи поезди ҳаракати давомида темир йўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган Камаз юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган. Йўловчи поездида 216 та йўловчи бўлиб, уларга ҳеч қандай зарар етмаган. Тепловоз поездни олиб кетолмаслиги сабабли ЎзТЕ16М2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойидан жўнатилган.
Воқеа жойига тегишли раҳбарлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари етиб борган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.