“Қопқон сиқилмоқда”. Киевда Зеленскийнинг истеъфоси ҳақида гапира бошлашди

“Қопқон сиқилмоқда”. Киевда Зеленскийнинг истеъфоси ҳақида гапира бошлашди

Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ Демократик партияси ва президент Жо Байден позициялари сезиларли заифлашгани сабаб истеъфога чиқиши ҳавфи борлигини айтмоқда, деб ёзади РИА Новостига таяниб Спутник.

Экспертнинг фикрича, Байденнинг саломатлиги кундан-кунга ёмонлашмоқда. Унинг ўғли Хантер эса давлат раҳбари ва унинг фракцияси обрўсига путур етказувчи коррупция можаролари ботқоғига ботган.

“Зеленский аслида тузоққа тушиб қолган. Ва (Андрей. - таҳр.) Ермак, у ва бутун гуруҳ. Қопқон ташқи ва ички томондан сиқилмоқда. Зеленскийга ҳеч нарса ёрдам бермайди”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!