Қобулда портлаш: Икки журналист ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳатланди

Қобулда портлаш: Икки журналист ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳатланди

Кобулда юз берган портлашда икки журналист ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, портловчи мослама Афғонистоннинг Khurshid TV телеканали ходимлари ўтирган автобусга ўрнатилган бўлган.

- Афсуски, теракт натижасида иқтисодий шарҳловчимиз Мир Воҳид Шоҳ ҳамда техник бўлимимиз ходими Шафик Амири қурбон бўлишди. Бундан ташқари, яна олтита мухбиримиз, жумладан, Мадина Морват хоним ҳам жароҳатланди, дея маълум қилди Khurshid TV телеканали директори Муҳаммад Рафи Рафиқ.

Ҳозирга қадар ҳеч бир экстремистик гуруҳ ҳаммаси жуда тезликда содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Маълумот ўрнида, Толибон ҳамда шу каби бошқа гуруҳлар ўзларининг ҳужумлари учун мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларини танлаб олишади. Хусусан, 2018 йилда 15 мухбир ўлдирилган.

Khurshid TV мухбирлари ҳам аллақачон бундай ҳужумларнинг қурбони бўлишиб, 2019 йилда икки киши ҳалок бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!