Қизиқчи Ортиқ Султонов расмий лавозимга тайинланди

Қизиқчи Ортиқ Султонов расмий лавозимга тайинланди

Султонов Ортиқ Қурбонович Самарқанд шаҳар маданият бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ургутлик кулги ва сўз устаси 1992 йилда Тошкент давлат санъат институтининг театр ва кино йўналишини тамомлаган.

О.Султонов санъатшунослик фанлари номзоди. У дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали режиссёри бўлиб ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар “Кулги” хусусий театри раҳбари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!