— Анчадан бери мени бир савол қийнайди. Ёшим 58 да, ўзимни ўқимишли, замонавий аёл деб ҳисоблайман. Лекин кейинги йилларда хотин-қизларимизнинг сочларини ёйиб юришидан жаҳлим чиқади. Бу модами, гўзалликми ё замон талабими? Ота-оналар уйдан сочларини ёйиб чиқиб кетаётган қизларини кўзлари билан кўрмайдими ёки бундан фахрланишадими? Айниқса, эркаклар қаёққа қарашяпти? Раҳматли бувим “Сочни ёйиб қуритаётганингни ҳам даданг кўрмасин, бу уят, увол”, дер эди. Сиз бунга нима дейсиз? Ошхонада ҳам, дастурхон бошида ҳам шу аҳвол. Биз ўзбеклигимизни унутдикми ё мен қолоқ аёлманми?
— Гапингизда жон бор. Ҳақиқатда ёқимсиз ҳолат. Ўзбек мусулмонлар у ёқда турсин, бошқа дин ва бошқа миллатга мансуб бўлган маданиятли кишилар ҳам бу ҳолатдан шикоят қилмоқдалар. Ҳеч қандай мақтовга сазовор бўлмаган мазкур моданинг вақти ўтиши кутиляпти анчадан бери, аммо жуда узоққа чўзилди. Минг афсуски, ҳозирда одоб-ахлоқ йўқолган, ҳаё-андиша ўлган, маданият заифлашган бир пайтда яшамоқдамиз. На динга, на миллийликка, на маданиятга, на урфга, на одобга, на ахлоққа, на гўзалликка, на покизаликка тўғри келадиган ҳолат. Ҳар қандай иллат унга қарши курашиб йўқотилади. Ажаб эмас, насиҳат ва тушунтиришлар билан бу ҳолатни ислоҳ қилишга муваффақ бўлсак. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.